Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев шу йилнинг кузида Мексикага расмий ташриф уюштириши мумкин. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ахборот берди.

Айтилишича, ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Мексика парламенти сенати қўмитаси раиси Габриэла Куэва билан урчшау ўтказди. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, шунингдек, долзарб халқаро сиёсий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, суҳбат асносида кузда Назарбоевнинг Мексикага ташриф буюриши мумкинлиги айтиб ўтилди.