АҚШнинг NBC телеканали “Ганнибал” сериалини ёпди. Лойиҳанинг тугатилгани ҳақида The Hollywood Reporter журнали маълумот берди.
Сериал “Қўзичоқлар сукути” ва “Қизил аждархо” фильмлари орқали машҳур персонаж – Ганнибал Лектернинг болалиги ва ёшлигига бағишланган бўлиб, шу пайтгача унинг икки мавсуми намойиш этилганди.
Сериал продюсери ҳамда сценарий муаллифи Брайан Фуллер NBC бошқа ҳеч қайси телеканал журъат эта олмаган ишни қилиб, уч мавсум давомида ушбу фильмнинг даҳшатли саҳналарини намойиш этганини, ва бу ҳамкорлик яхши мевалар берганини таъкидлаб ўтди.
Change.org сайтида мухлислар сериални қайтадан бошлаш тўғрисида петиция жойлаштирдилар. Петицияни аллақачон 20 минг киши имзолади.
Сериалнинг 13 қисмдан иборат учинчи мавсуми тўлалигича намойиш этилади, шундан сўнг лойиҳага барҳам берилади. Бугунги кунда мавсумнинг уч қисми намойиш этиб бўлинди.