«Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг Тошкентдаги Амир Темур хиёбони яқинида жойлашган янги биноси олдида турган қурилиш ҳавозаси қулаб тушдиБу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.

Гуруҳга дастлаб ҳодиса фотосуратлари жойлаштирилган, аммо бироздан кейин улар ўчирилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳавоза кучли шамол туфайли қулаб тушган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.