ХХРнинг Ляньюньган шаҳрида жойлашган порт терминалидан Олма-Ота ва Тошкентга ҳар ҳафта бешта контейнерли поезд юборилади. Бу ҳақда АО KTZ Express президенти Санжар Елюбаевга таянган ҳолжа “Казинформ” агентлиги хабар бермоқда.

Рейслар 2015 йилнинг иккинчи ярмидан ишга туширилади.

Айтилишича, портдаги Қозоғистон-Хитой терминали 2014 йил майидан буён 65 минг контейнерга хизмат кўрсатган. Темир йўлнинг ишга туширилиши билан 130 минг тонна юк ташилган. Эндиликда Ляньюньган-Олма-Ота ва Ляньюньган-Тошкент поездлари ишга туширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ляньюньган шаҳри портидаги Хитой-Қозоғистон қўшма терминали Нурсултон Назарбоевнинг ташаббусига кўра ишга туширилган. У Қозоғистонда экспорт-импорт соҳасига темир йўл инфраструктурасини кенгроқ жалб қилиш мақсадида ишга туширилган.