Ўзбекистонда бўлиб ўтган Экология ҳафталиги доирасида маҳаллий мутахассислар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг биохилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича бешинчи миллий ҳисоботи” тақдимоти бўлиб ўтди.
Ҳужжат БМТнинг тегишли ташкилотлари кўмагида табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан биохилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича амалга ошираётган лойиҳаси доирасида тайёрланди.

Лойиҳа раҳбари Ирина Бекмирзаева UzReport агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг табиий бойликларини ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Жумладан, Ўзбекистоннинг ноёб табиата ҳимояга муҳтож эканлиги, ва бу ишни амалга оширишда мамлакат катта имкониятларга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.