26 ёшли ўзбекистонлик Шуҳрат Шодибеков Словенияда веб-сайтлар ўрнатиш ва мобиль дастурлар яратиш билан шуғулланадиган компанияга асос солди.

Айни пайтда компанияда Тошкентдан 20 та дастурчи иш олиб бормоқда.

Тошкентдаги Вестминстер университетининг бизнес-инфрорматика факультети битирувчиси Шуҳрат Шодибеков Европада 7 йилдан бери, ўтган йилнинг августидан эса Словенияда яшамоқда. Шуҳрат бу ерда дастурлаш соҳасидаги бизнесини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.