Хитой бош штаби берган маълумотга қараганда, 3 сентябрь куни Япония милитаризми ва Германия миллатчилиги устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган парадга биринчи марта чет эл қўшинлари жалб қилинади. Парад пойтахтдаги Тяньаньмэнь майдонида ўтказилади.

Маълум қилинишича, тадбирга меҳмон сифатида Россия президенти Владимир Путин таклиф қилиниши мумкин. Бундан ташқари, парадда ХХР раиси Си Цзиньпин чиқиш қилади.
Парад 1949 йилда ХХР ташкил топгандан буён 14 марта ўтказилади. Лекин шу пайтгача парадлар фақат давлатнинг ташкил топиши муносабати билан ўтказиб келинди. 1960 йилда қабул қилинган қарорга мувофиқ, парадлар ҳар 10 йилда бир маротаба ўтказилади.
Охирги парад 2009 йилда ўтказилган эди.