АҚШ Европанинг еттита давлатида, жумладан Эстонияда 250 та оғир техника бирлигини жойлаштиради, деб айтди Таллинда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер.

Картер Bradley зирҳли машиналари, ўзиюрар гаубицалар ва бош техника Болтиқбўйи давлатлари, Болгария, Польша, Руминия ва Германияда жойлаштирилишини таъкидлаб ўтди.

Картернинг айтишича, техникани дастлабки жойлаштиришда транспортировка учун харажатларни қисқартиришга имкон бериш мақсадида полигонларнинг яқинлиги ҳисобга олинади. Ҳар бир техника комплекти рота ёки батальонни таъминлаш учун мўлжалланган. Зарурат бўлганда жанговор техникани минтақалар бўйича кўчириб ўтказиш мумкин.

“Бу техникани жойлаштиришдан мақсад террорчилик хавфларига қарши курашиш ҳамда Россияни ушлаб туришда НАТО давлатларига кўмак беришдан иборат”, деб айтди Картер.