АҚШ Шарқий ва Марказий Европада танклар, артиллерия ва бошқа ҳарбий техникани жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда айни кунларда Европада бўлган АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер баёнот берди.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, Эстония, Литва, Латвия, Болгария, Румыния ва Польша ўз ҳудудида ҳарбий техника жойлаштирилишига розилик билдирган. Бошқа давлатлар билан музокаралар давом этмоқда.
Музокаралар олиб борилаётган давлатлар қаторида Германия ҳам борлиги айтилди.