Покистоннинг жанубида ҳаво ҳароратининг ошиб кетиши натижасида 470 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Илгарироқ ҳалок бўлганлар сони 200 кишига етгани маълум қилинган эди.

Соғлиқни сақлаш бўйича маҳаллий бошқарма вакили Саид Мангнежонинг сўзларига қараганда, Карачи шаҳрининг тўрт йирик шифохонасида 300 киши оламдан ўтди. Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми 50 ёшдан ошганлар ҳисобланади.
Карачида ҳаво ҳарорати 45 даражадан ошиб кетди. Душанба куни ёмғир ёғиши натижасида иссиқлик бироз тушган, лекин ундан кейин яна қуёш уриши ҳолатлари кузатилди.