Покистон жанубида ҳаво ҳароратининг ошиб кетиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 572 кишига етди. Охирги бир кун ичида 400 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Илгарироқ ҳалок бўлганлар сони 470 кишига етгани маълум қилинган эди.
Соғлиқни сақлаш бўйича маҳаллий бошқарма вакили Саид Мангнежонинг сўзларига қараганда, Карачи шаҳрининг тўрт йирик шифохонасида 300 киши оламдан ўтди. Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми 50дан ошгандир.
Карачида ҳаво ҳарорати 45 даражадан ошиб кетди. Душанба куни ёмғир ёғиши натижасида иссиқлик бироз тушган, лекин ундан кейин яна қуёш уриши ҳолатлари кузатилди.