19 ёшли дизайнер Саидакром Махсумов “Ташаббус” республика кўрик танлови вилоят босқичида “Йилнинг энг ёш тадбиркори” йўналишида ғалаба қозонди.
Таъкидланишича, Махсумов миллий йўналишдаги либослар ва аксессуарлар яратиш йўналишида ишлайди.

Telegraf.uz сайтининг хабар беришича, ёш дизайнер Жанубий Кореяда ўқув маркази ташкил этишни режалаштирмоқда. У ерда хорижликларга ўзбек амалий санъатини намойиш қилиш кўзда тутилмоқда. Таъкидланишича, бир гуруҳ маҳаллий тижоратчилар бу ғояга маблағ тикишга тайёр.