Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Artel брендининг ихтисослашган дўкони очилди.
Айни пайтда Бишкек ва Жалолобод шаҳарларида дистрибьюторлик марказлари ва дўконларини очиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Artel брендининг қўшни республикаларга чиқиши ҳамда бу ердаги фаолиятини кенгайтириши маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик асосида амалга оширилмоқда. Жумладан, қозоғистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон компаниясининг савдо марказларини Олма-Ота, Остона, Қустанай ва Оқтепа шаҳарларида очиш устида иш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, компаниянинг филиали Афғонистонда ҳам очилгани ҳақида ахборот берилган эди.