Реп ижрочиси, Пи Дидди лақаби билан машҳур бўлган Шон Жон Коумз Лос-Анжелесдаги Калифорния университетида таҳсил олаётган ўғлининг футбол бўйича мураббийи билан муштлашгандан кейин ҳибсга олинди.

Футбол учрашуви пайтида мураббий репчининг ўғлига овозини баландроқ кўтаргани мушлашувга сабаб бўлган.

ОАВларнинг ёзишича, 45 ёшли Пи Дидди муштлашув пайтида тарози тошидан фойдаланган. Реп юлдузи билан мураббий ёрдамчиси ўртасидаги муштлашув университетнинг хоналаридан бирида содир бўлган.

Айни дамда Пи Дидди университет кампусининг қамоқхонасида ушлаб турилгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Пи Дидди АҚШлик рэпчи ва мусиқа продюсери бўлиб, Forbes ва Time журналлари талқини бўйича хип-хоп йўналишидаги мусиқа дунёсининг энг нуфузли ва бадавлат кишилардан ҳисобланади.