Россия Федерал миграция хизматида мухолиф Алексей Навальнийга хорижий паспорт бериш рад этилгани ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ФМХ матбуот хизматида Россия қонунига кўра, фуқаро жиноят содир этганлик учун жазоланган бўлса, у жазо тугаллангунга қадар ёки жазодан озод этилгунга қадар хорижга чиқишга рад жавобини олиши мумкин.

Аввалроқ Алексей Навальний ўзининг блогида унга хорижий паспорт бериш рад этилганини маълум қилганди.