Шимолий Корея АҚШ уларнинг чегараси олдидаги манёврларни бас қилсагина ядровий дастурни тўхтатади. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси спикери ўринбосари Иван Мельников КХДР парламентарийлари билан ўтказилган учрашувдан сўнг маълум қилди.
“КХДР томонидан ядровий дастурни тўхтатиш борасида ташаббуслар олға сурилди. Бунинг учун, мен уларнинг атамаларини ишлатаман, АҚШ КХДР чегаралари яқинидаги провокацион манёврларини тўхтатиши талаб қилинади. Афсуски, ҳозирча АҚШ бу таклифга рад жавобини берган”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости.