Sinocot Tashkent Cotton Equipment Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси пахта тозалаш саноатига хизмат кўрсатувчи машинасозлик заводини бино этди, деб хабар бермоқда "Газета.Уз".
“Ўзпахтасаноат” уюшмасининг берган маълумотларига қараганда, корхона Тошкент трактор заводи базасида қад кўтаради. Лойиҳанинг биринчи босқичида 3.5 млн доллар сарфланади.
Айтилишича, айни кунларда Ўзбекистон пахта тозалаш корхоналарида Украинада ишлаб чиқарилган 236 дона исканжалардан фойдаланилмоқда, уларнинг аксрияти эскиргандир. Уларнинг барчасини алмаштириш учун 10 йил давомида ишлашга тўғри келиши айтилмоқда.
Қўшма корхонанинг муассислари China Cotton Industries (Sinocot, 87.15 фоиз) ва “Ўзпахтасаноат”дир (12.85 фоиз).