АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Қозоғистон журналистлар уюшмасининг мукофоти билан тақдирланди, деб хабар бермоқда Интерфакс ахборот агентлиги.

Сноуден ушбу мукофотни “Журналистик тергов” йўналишида олди.

Қозоғистонлик журналистлар Сноуденга ушбу фахрли мукофотни “махсус хизматларнинг бутун дунё бўйлаб алоқа тизимларини оммавий тарзда кузатиши” ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор этгани учун беришди.