Standard & Poor's рейтинг агентлигининг прогнозига кўра жорий йилда талабнинг камайиши туфайли Дубайдаги кўчмас мулк объектлари нархи 10-20 фоизга арзонлашиб кетади.

“2015 йилда хорижликлар, шу жумладан россиялик ва Форс кўрфази давлатлари вакиллари томонидан талаб анча сусайди”, деб айтмоқдалар таҳлилчилар.

Standard & Poor's минтақанинг иқтисодиётига жиддий таъсир қилувчи нефть нархи 2016 йилнинг охиригача унча кучли ўсмаслигини тахмин қилмоқда.