АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 24 июнда 16:00 дан 17:00 гача Facebook ижтимоий тармоғида онлайн чат олиб боради ва унинг якунларига кўра учта энг қизиқарли саволни танлаб, уларни эълон қилади.

АҚШ элчихонасининг расмий сайтида хабар берилишича, ғолиблар 26 июнь куни элчихонада совғалар билан тақдирланадилар ва элчи билан бирга суратга тушадилар.

Онлайн чат давомида АҚШ элчиси АҚШдаги анъаналарга тегишли саволларга жавоб беради. Спратлен бир одамдан фақатгина бир саволни қабул қилади ва виза олиш билан боғлиқ саволларга жавоб бермайди. Саволларни уч тилда: ўзбекча, инглизча русчада бериш мумкин бўлади.

Хабарда саволларни ҳозирнинг ўзидаёқ Facebook'даги постда бериш мумкинлиги айтилган. Бироқ элчи бу саволларга 24 июнда кўрсатилган вақтда жавоб беради.