21 июнь куни Тошкентдаги бизнес марказида “Ёшларнинг Uz доменини ривожлантиришдаги ўрни” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир ташкилотчилари “Камолот” ЁИҲ, Ёшлар ташаббуслари маркази, ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари бўлди. Ундан кўзланган мақсад ички интернет майдонини ёшлар, айниқса олийгоҳ талабалари ёрдамида тўлдириш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.

Давра суҳбатида, шунингдек, юқорида тилга олинган ташкилотларнинг вакиллари, ОАВ ходимлари, талабалар иштирок этди.

Тадбирда маълум қилинишича, бугунги кунда мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар сони 10.2 млн кишини ташкил қилди.

Талабалар бир қанча тақдимотлар ўтказиб, интернет тармоғини ривожлантириш бўйича ўз таклифларни иштирокчиларга таништириб ўтишди.

Учрашув якунларига кўра тегишли хулосалар қилинди, тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.