Мактабгача таълим муассасаларидан бирининг мудираси Ф. Зарипова порахўрликда айбланиб суд қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Айилишича, 2014 йилнинг февраль ойида у фуқапр В. Эрбоевадан болаларини шу муассасага қабул қилиш учун 200 минг сўм олган.
Кейинроқ у муассаса ошпази ва унинг ёрдамчисидан ҳафтасига 300 минг сўм беришни талаб қилган. Аммо ошпазлар тегишли ташкилотларга мурожаат этишган. Натижада Зарипова пора олиш устида қўлга туширилган.