Туркманистон алоқа вазирлиги мамлакатда юқори тезликдаги интернет хизматларини ишга тушириш борасида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Turkmenistan телеканали эфирида айтилди.

Маълум қилинишича, 19 июнь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида транспорт ва алоқа соҳасида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботи билан маҳкама раиси ўринбосари С. Сатлиқов чиқиш қилди. У, хусусан, чиқиши чоғида алоқа вазирлиги томонидан юқори тезликдаги интернет тармоғини мамлакатга олиб кириш борасида амалга ошираётган ишлари ҳақида ахборот ҳам бериб ўтди.

Интернетни янада ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар “2012-2016 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Туркманистон президенти дастури”да акс этгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.