"Уганданинг энг хунук кишиси" мақомига эгалик қиладиган Годфри Багума оиласида саккизинчи фарзанд туғилди. Бу ҳақда KFM хабар берди.

Багуманинг аввалги 7 нафар фарзанди биринчи турмушида туғилган. У ўзининг биринчи рафиқаси билан хиёнат қилгани учун ажрашган ва 18 ёшли Кейт Наманда билан танишиб, 2013 йилда улар никоҳдан ўтишган.

Багуманинг саккизинчи фарзанди қизалоқ экани айтилган.

Қайд этиш жоизки, Багума жамиятда ўз ўрнига эга бўлган шахс ҳисобланади. У "Уганданинг энг хунук кишиси" сифатида турли маросимларга ташриф буюради. Багума бундай йиғилишлар вақтида одамларнинг илтимосига кўра саҳнага чиқиб, қўшиқ ҳам куйлайди.