Украинада медиа соҳасини ислоҳ қилиш доирасида 518 маҳаллий ва вилоят газеталари хусусийлаштирилади. Бу ҳақда Украина Гостелекомрадио раиси Олег Наливайко баёнот берди.

“Бу жиддий ислоҳот, негаки 518 газеталарни қоплайди. Уларнинг умумий адади 2.3 нусхани, йиллик умумий даромади эса 286 млн гривнани (13 млн доллар) ташкил қилади. Таҳририятларда 4 631 мутахассис ишлайди, уларнинг ярми журналистлардир”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Матбуот хизмати тарқатган ахборотномада келтирилишича, нашрларнинг 33.9 фоизи даромад кўради, 21 фоизи эса маҳаллий бюджетдан ёрдам пули ҳисобига ишлаб турибди. Айна мана шу нашрлар лойиҳа таркибида қайта тузилади.

Бир йил давомида лойиҳа амалга оширилади, икки йил давомида эса нашрлар хусусийлаштирилади.