Ал-Хоразмий номидаги Урганч давлат университетининг ректори ўзгарди.

Ушбу лавозимга шу пайтгача физика-математика факультети декани вазифасини бажариб келган Баҳром Абдуллаев тайинланди. Университет сайтида ёзилишича, 1968 йилда туғилган Баҳром Абдуллаев 2009 йилдан буён Физика—математика факультети декани сифатида ишлаётган эди.

Ректор вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаган Икром Абдуллаев ўзи 2012 йилдан буён ишлаб келган илмий ишлар бўйича проректор вазифасига қайтган.