Украина пойтахти Киев шаҳрининг ҳозирги мэри Виталий Кличко 2015 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Киев мэри лавозими учун сайловларда иштирок этмоқчи, деб хабар бермоқда LB.ua портали.

“Ҳа, мен кузги сайловларда иштирок этмоқчиман”, деб айтди Кличко.

Бундан ташқари, Кличко сайловлар икки босқичда ўтказилганда ҳам ўзининг ғалабасига ишончи комиллигини таъкидламоқда. “Учта тур бўлганда ҳам мен ютаман”, дейди у.

Аввалроқ Кличко яна бир марта “қовун” тушириб, Киев мадҳиясини Украина мадҳияси билан адаштириб юборгани маълум қилинганди.