Владивостокнинг 4 нафар вакили нославян кўринишдаги фуқароларга ҳужум қилгани ва улардан бирини ўлдиргани учун жазога тортилди.

“Владивосток суди муҳожирларга ҳужум қилган жиноятчиларни 4,5 йилдан 6,5 йилгача умумий тартибдаги колонияда озодликдан маҳрум этиш жазосига тортди”, деб айтди суд вакили “Интерфакс - Дальний Восток” агентлигига ва ҳукм ҳали кучга кирмаганини қўшимча қилди.

Суд судланаётганларнинг ирқчилик ва миллий адоват негизида ҳаётга суиқасд қилиш, соғлиққа қасддан зиён етказиш, қотилликни амалга оширишдаги иштирокига боғлиқ равишда айбдор деб топди.

Ўшанда ҳали балоғатга етмаган ёш жиноятчилар ўзларининг барча жиноятларини Владивостокда 2009 йилда амалга оширишган. Экстремистик гуруҳ аъзолари бўлган ўсмирлар рус миллатининг бошқа миллатлар устунлиги ғоялари билан тўлқинланиб, бир-бирлари билан фашистларга хос тарзда сўрашганлар, нославян кўринишдаги шахсларга ҳужум қилиниши тасвирланган видеороликларни томоша қилишган.

Маълум қилинишича, 2009 йилнинг қишида жиноятчилар Ўзбекистон фуқаросига ҳужум уюштиришган. Ўзбекистонлик шахс кўплаб пичоқ жароҳатлари олишига қарамай, бахтли тасодиф туфайли тирик қолган. Бу воқеадан 3 ой ўтиб, жиноятчилар Вьетнам фуқаросига ҳужум қилиб, уни пичоқлашган. Оқибатда вьетнамлик олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган.

Шу йилнинг август ойида жиноятчилар ирқчилик адовати билан Қирғизистон фуқаросига ҳужум қилиб, уни қаттиқ дўппослашган.