ХХР Ҳиндистондан келадиган зиёратчилар учун Нату-ла довонидаги ҳаракатни тиклади. У 40 йилдан буён ёпиқ турган эди.
“Хуаньцю шибао” газетасининг ёзишича, 43 зиёратчидан иборат биринчи гуруҳ Тибетда жойлашган Кайлас тоғи ва Манасаровар кўлига йўл олган.
Хитойнинг Ҳиндистондаги элчиси Лэ Юйчэн янгиликни шарҳлар экан, бу ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Ҳиндистонга ўтган йилги ташрифи чоғида эришилган асосий ютуқлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Нату-ла довони Чомо уезди (Тибет мухтор тумани) ва Ҳиндистоннинг Сикким штати чегарасида, денгиз сатҳидан 4318 м баландликда жойлашган. У чегара ихтилофидан сўнг 1967 йили ёпиб қўйилган эди. 2006 йилда савдо олиб бориш учун довондан ўтишга қисман рухсат берилди.