Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович Россия президенти Владимир Путинга ҳаётини сақлаб қолгани учун миннатдорчилик билдирди. Якунович Путин 2014 йилнинг 23 февралига ўтар кечаси Россия махсус хизматларини жалб қилган ҳолда унинг ҳаётини сақлаб қолганини айтди.

“Владимир Путин ўзининг махсус хизматлари тавсиясига кўра бундай қарор қабул қилгани унинг шахсий ҳуқуқи ва иши эди. У мен билан бу ҳақда маслаҳатлашмаган”, деб айтди Янукович ВВС-Newsnight га берган интервьюсида.

“Путин мени қутқаришга буйруқ бергани ва менинг қўриқлаш хизматимга мени мамлакатдан олиб чиқиб кетишга ва ҳаётимни сақлаб қолишга кўмак берилгани учун Путиндан миннатдорман”, деб айтди Янукович ва ўша пайтда унинг ҳаёти хавф остида бўлганини қўшимча қилиб ўтди.

Янукович Украинага яна қайта олишига умид билдирмоқда.