“Бавария” клуби “Манчестер Юнайтед” билан ўзаро ўйинчи алмашиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Bild нашрининг хабар беришича, мюнхенликлар яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер “Манчестер Юнайтед” яримҳимоячиси Анхель Ди Марияга алмаштирилиши мумкин бўлган вариант мавжуд.

Агар бундай алмашув амалга ошса, “Бавария” инглизларга яна маълум қийматда ҳақ тўлашига тўғри келади. transfermarkt тахминига кўра, ҳозирда Ди Мария 65 млн еврога, Швайнштайгер эса 28 млн еврога баҳоланмоқда.

Швайнштайгер “Бавария”дан кетишни истамаяпти, Ди Мария эса “МЮ”даги биринчи мавсумида қолдирган салбий таассуротни унутиб юборишни хоҳламоқда.