Тошкент шаҳрининг “Минор” жомеъ масжидида намозхонлар ташаббуси билан ифторлик дастурхони ташкил қилинмоқда. Ушбу тадбирга дини, миллати, рўза тутган ва тутмаганидан қатъи назар барча таклиф этилмоқда. 22 июнь кунги ифторлик дастурхонида ҳам 500 киши иштирок этди.

"Ушбу ифторликлар худди Ҳарами шарифдаги ифторликларни эслатиб юборди. Мусулмонларнинг мана шундай гўзал тадбирларига кўпчилик хавас қилмоқда”, дейди “Минор” жомеъ масжиди имоми Раҳматуллоҳ қори Ҳабибуллоҳ ўғли.

Раҳматуллоҳ қори Ҳабибуллоҳ ўғли барчани ушбу ифторлик дастурхонига таклиф этиб, ҳозирги қисқа кечаларда ифторликка хонадонларга бормасдан, шу ерда биргалашиб ифтор қилиб, кейин шошилмасдан масжидга келишни тавсия қилди.