2017 йилгача Қозоғистон бир қатор Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти давлатлари билан визасиз тартибни жорий қилади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ матбуот хизматига таянган ҳолда Новости-Казахстан ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу масала ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовнинг мамлакатда аккредитациядан ўтган бошқа давлатлар фахрий консуллари билан учрашуви чоғида муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, маълум қилинишича, учрашув чоғида кейинги йили тажрибавий асосда 10 мамлакат билан бир томонлама асосда визасиз тартибнинг жорий қилиниши борасидаги ҳукумат қарори тез кунларда имзоланиши маълум қилинган.