АҚШнинг Франциядаги элчиси жосуслик масаласи бўйича жанжаллар сабаб Франция ташқи ишлар вазирлигига тушунтириш бериш учун чақирилди. Бундай қарорга мамлакат президенти Франсуа Олланд бошчилигидаги хавсизлик Кенгаши йиғилишида келинган, деб хабар бермоқда BFMTV телеканали.

«Бугун куннинг иккинчи ярмида элчини Франция ТИВ вазири Лоран Фабиус кутиб олади», дейилади телеканал хабарида.

Мазкур янгилик юзасидан расмий хабар ҳозирча чиқарилмаган. Яқин соатлар ичида мазкур хабар Ҳукумат томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.