АҚШ алпи ички маҳсулоти жорий йилнинг биринчи чорагида 0.2 фоизга қисқарди. Бу ҳақда АҚШ савдо вазирлиги иқтисодий таҳлили бюроси маълумотларига таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик экспертлари илгарироқ бундай тушишни ўз ҳисоботларидан бирида башорат қилган эди. Эндиликда тўпланган статистик кўрсаткичлар бу маълумотларни тасдиқлади.