Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Арда Тураннинг агенти Аҳмед Булут ўз мижози фаолияти қандай давом этиши мумкинлиги ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Туран бу ёзда Испанияни тарк этиб, Англияда тўп сурмоқчи. Унга қизиқиш билдираётган 6 та клуб ичида “Милан” ва “ПСЖ” ҳам бор.

Арда “Милан”да аниқ ўйнамайди, чунки клуб кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этмайди. “ПСЖ” вариант сифатида қаралиши мумкин эди, бироқ айтганимдек Арда АПЛда ўйнашни истаяпти”, деб айтмоқда Булут.