Арманистон президенти Серж Саргсян чоршанба куни ишчи сафар билан Бельгияга йўл олади. Ҳукумат матбуот хизматининг маълум қилишича, у Европа халқ партияси саммитида чиқиш қилади.
ЕХП Европанинг энг йирик партияларидан бири бўлиб, Европа Иттифоқининг барча сиёсий институтларида ўз вакилларига эга.
Арманистон уч партияси – Республикачилар партияси, “Оринац еркир” ва “Мерос” 2012 йил 10 сентябрда ЕХП қошида кузатувчилар мақомига эга бўлди.