Голливуднинг машҳур актёри Арнольд Шварценеггернинг ўғли Патрик ўз фаолиятидаги илк жиддий ролини олди. Бу ҳақда US Weekly ҳафталиги хабар берган.

"21 ёшли Патрик япониялик кинорежиссёр Норихидо Коизумининг "Яримтундаги қуёш" (Midnight Sun) номли мелодрамаси (2006 йил) ремейкида бош ролни ижро этади. Бу вақтгача у икки марта эпизодик ролларни ижро этганди", дейилади хабарда.

Ушбу картина икки ёш севгиси ҳақида ҳикоя қилиб, унда Патрикнинг қаҳрамони Чарли ва хаста қиз муҳаббати тарихи жонлантирилади. Фильмда териси қуёш нурларига чидамсиз қиз ролини 18 ёшли америкалик актриса Белла Торн ижро этади. Картинага 33 ёшли Скот Спир режиссёрлик қилади.

Суратга олиш ишлари шу йилнинг сентябрида бошланиши режалаштирилган.