Британия қироллик оиласи вакиллари 2014 йили саёҳатларга 5.1 млн фунт стерлинг сарфлади, деб хабар беради The Daily Mail нашри. Хусусан, шаҳзода Чарльзнинг Лотин Америкасига саёҳати учун 500 минг фунт стерлинг сарфланди. Тахт вориси умумий ҳисобда саёҳатларга ўтган йил давомида 1.5 млн фунт стерлинг харажат қилди. Бу 2013 йид кўрсаткичларига нисбатан 14 фоизга кўпроқдир.
Шаҳзоданинг Бразилияга ва Чилига саёҳатига 100 минг фунт кетди.
Шаҳзода Эндрюнинг 2014 йил майида Қувайтга ва Яқин Шарққа уюштирилган сафари учун солиқ тўловчиларнинг мувофиқ равишда 63 минг ва 43 минг фунт стерлинг пуллари кетди. Шаҳзода саёҳатларни севиши учун Эндрю Авиамили лақабини олган.