23 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Пахтакор" ва "Шўртан" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтишди.

"Ғалаба ва кейинги босқичга чиқиш учун зарур бўлган ишни амалга оширдик. Камроқ ўйин амалиётига эга бўлган йигитларга имконият бердик. Футболчилар барибир кучни тежаб ҳаракат қилишди. Шу сабабли иккинчи бўлимда баъзи хатолар юзага келди. Буларни алоҳида кўриб чиқамиз. Лобанов танаффусдан кейин бир қатор ҳолатларда ўзини кўрсатди.

Терма жамоага бош мураббий этиб тайинланишим мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Бу мен учун катта фахр. "Пахтакор"да ким ишлашидан қатъи назар тизим давом этиши керак. Мен шуни мақсад қилгандим. "Пахтакор" ўзбек футболининг байроқдори бўлиб қолаверади", дейди Самвел Бабаян.