Уругвай терма жамоаси ва "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Эдинсон Каванининг отаси ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланди. Бу ҳақда Elpais хабар берди.

Бу фожиали ҳодиса 22 июнь куни содир бўлган. Луис Кавани пикап машинасида ҳаракатланиш вақтида 19 ёшли мотоциклчини уриб юборган.

Маълум бўлишича, 19 ёшли йигит касалхонага олиб борилгач, жон берган.

Луис Каванининг қонида эса алкоголь борлиги аниқланган.