Fox Sports’нинг аргентиналик журналисти Кристиан Мартин “Барселона”нинг “Манчестер Юнайтед” футболчиси Анхел Ди Марияга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.

“Ҳозиргина Ди Мариянинг агенти билан гаплашди. Барча гаплар ёлғон. Бу гаплар тўлиқлигича Sport.es нашри томонидан ўйлаб топилган”, – деб ёзди Мартин ўзининг твиттер саҳифасида.

Аввалроқ, Sport.es нашри Ди Мария “МЮ”ни тарк этишни истаётгани ҳамда “Барселона” футболчига даъвогарлардан бири эканини маълум қилган эди.