Шу йилнинг 1-3 июль кунлари давомида Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс фейсбук орқали қизиқувчиларнинг Франция анъаналари бўйича саволларига онлайн тарзда жавоблар қайтаради. Бу ҳақда Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилган.

Хабарда айтилишича, элчи Франциянинг ички сиёсати ва ташқи сиёсатда Ўзбекистон билан муносабатлари ҳақидаги саволлардан бошқа барча саволларга жавоб беришга тайёрлигини билдирган.

Саволларни ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу манзилда беришни бошлаш мумкин.