Standard & Poor's (S&P) Халқаро рейтинг агентлиги Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетган тақдирда, Лондон ўрнига Европа Иттифоқининг молиявий пойтахти деб аталиши мумкин бўлган уч номзод шаҳар номини эълон қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

S&P нинг прогнозига кўра, ЕИнинг молиявий пойтахти мақомини Франкфурт, Париж ёки Дублин шаҳри олиши мкумин.

Рейтинг агентлигида таъкидланишича, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши иқтисодиётга инвестицияларнинг камайиши ва бизнесни юритиш учун сарф-харажатларнинг ошишини келтириб чиқариб, натижада бир қатор хорижий компаниялар Лондондан ўз бизнесларининг бир қисмини олиб чиқиб кетишларига олиб келади.

Аввалроқ S&P Буюк Британияни ЕИдан чиқиш бўйича референдум ўтказиши туфайли рейтингини пасайтирган эди.