Google X лабораториясида инсон организми ҳаётий фаолияти кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар ва атроф-муҳит кўрсаткичларини йиғишга мўлжалланган қўлга тақиб юрилувчи қурилма яратилди.

Ушбу қурилма қўлга тақиб юрилувчи электрон соатлар кўринишига эга. Қурилманинг орқа ва олд томонларида турли датчиклар, шунингдек, кичкина дисплей ўрнатилган.

Қурилма пульс уриши, вақт ўтиши билан юрак ритмининг ўзгариши ва тана ҳароратини қайд қила олади. Параллел равишда атроф-муҳит шовқини ва ёруғланганлиги даражаси ҳақида маълумотлар йиғиб борилади. Маълумот бир дақиқада бир мартадан кўп бўлмаган миқдорда олинади.

Ушбу тажрибавий қурилмага ўзининг ҳозирги кўринишида истеъмол бозори маҳсулоти сифатида қаралмайди. Қурилмадан тиббиёт муассасалари ҳамда янги дориларнинг клиник синовдан ўтказилиши пайтида фармацевтик компаниялар беморлар аҳволи ҳақидаги маълумотларни йиғиш учун фойдаланишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, қурилма у ёки бу касалликларнинг эрта аломатларини аниқлашда ҳам асқотиши мумкин.