“ПСЖ” клуби Дортмунднинг “Боруссии” ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган билан музокара ўтказди.

Париж клуби 24 ёшли ярим ҳимоячига йилига 12 млн евролик маош билан шартнома таклиф қилди. Бироқ Гюндоган Франция чемпионатидан кучлироқ чемпионатда тўп суришни истаётгани билан бу таклифга рад жавобини берди.

Гюндоганнинг “Боруссия” билан шартномаси 2016 йилда ўз ниҳоясига етади.