Ҳаво транспорти халқаро уюшмаси (IATA) 2014 йилнинг йўловчилар сонига кўра энг йирик авиакомпаниялари рейтингини эълон қилди.
Аниқланишича, 2013 йилда бўлганидек, бу йил ҳам энг харидоргир рейслар АҚШнинг Delta Air Lines компанияси томонидан амалга оширилди – бир йил давомида унинг лайнерлари 129.4 млн кишини ташиди.
Ундан кейинги ўринларни АҚШнинг Southwest Airlines (129.1 млн йўловчи) ва Хитойнинг China Southern Airlines (100.7 млн йўловчи) компаниялари эгаллади.
Халқаро йўналишларда йўловчи ташиш бўйича дастлабки уч ўринни Ирландиянинг Ryanair (86.37 млн йўловчи), Британиянинг EasyJet (56.31 млн йўловчи) ва Германиянинг Lufthansa (48.24 млн йўловчи) компаниялари эгаллади.