Археолог Индиана Жонс киноқаҳрамони Буюк Британиянинг Empire журнали томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра дунё киноси тарихидаги энг оммавий киноқаҳрамон деб топилди.

Голливудлик машҳур режиссёрлар Стивен Спилберг ва Жорж Лукас томонидан ўйлаб топилган ва Харрисон Форд томонидан ижро этилган саргузашт фильми қаҳрамони бу борада 2-ўринни эгаллаган, британиялик ёзувчи Ян Флеминг томонидан яратилган “жосус 007” Жеймс Бондни ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллади.

3-ўринни “Юлдузлар жанги” фильмидаги Хан Соло қаҳрамони эгаллади, бу қаҳрамон ролини ҳам Харрисон Форд ижро этган. 4-ўринни Америка комикслари суперқаҳрамони Бэтмен, 5-ўринни “Ўзга” фантастик фильмидаги Сигурни Уивер ижросидаги Эллен Рипли фазогир аёли қаҳрамони эгаллади.

Бу рейтингда 6-ўринни Бэтменнинг асосий рақиби Жокер, 7-ўринни “Қаттиқ ёнғоқ” фильмидаги Брюс Уиллис томонидан ижро этилган полициячи Жон Макклейн, 8-ўринни “Жанг клуби” фильмидаги Брэд Питт ижросидаги Тайлер Дерден, 9-ўринни “Юлдузлар жанги” фильмидаги ёвуз Дарт Вейдер, 10-ўринни эса “Катта Лебовски” фильмидаги “Ошна” лақабли Жеффри Лебовски қаҳрамонлари эгаллади.

Сўровномада Буюк Британиядан ташқари АҚШ ва бошқа бир қаторларда чоп этилувчи оммавий кинематографга бағишланган Empire журналининг 10 мингга яқин журналхонлари иштирок этди.