"ИШИД" жангарилари ўзи босиб олган ҳудудларда янги валютани муомилага киритади. The Telegraph нашрида ёзилишича, бу валюта "Исломий динор" деб номланган ва бундай бир олтин динор 139 долларга тенг ҳисобланган.

Яқин вақт ичида жангарилар Ироқ ва Суриянинг катта қисмида ушбу валютани жорий қилиши айтилган.

Жангарилар ташкилоти шу орқали "шайтоний дунё иқтисодидан ўзини ҳимоя қилиш"ни кўзлаган.

Қайд этилишича, зарб этилаётган тангалар халифа Усмон давридаги тангаларга ўхшаш кўринишда бўлиб, танганинг бир томонида дунё харитаси, иккинчи томонида эса 7 бошоқ тасвирланган.

Бу танга суратлари ташкилот аъзоси бўлган Абу Иброҳим Раккави томонидан ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган. У Суриянинг Ракка шаҳридаги жангарилар гуруҳи аъзоси экани маълум қилинган.