Eurostar тезюрар йўловчи поездлари Ла-Манш бўғози остидан ўтган туннел орқали қатнашда давом этмоқда. Темир йўл компаниясининг сайти орқали хабар қилинишича, биринчи поезд 07:10да Париждан Лондонга етиб келди.
Туннель остидан поездларнинг юриши сешанба куни тўхтатиб қўйилган эди. Бунга Франциянинг Кале портида MyFerryLink компанияси ходимлари томонидан амалга оширилган иш ташлаши сабаб бўлган эди. Денгизчилар Eurostar’га тегишли бир қисм MyFerryLink паромларининг сотилишига ўз норозиликларини билдирган эди.
Намойишчиларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида туннелга киришдаги темир йўл полотносига зарар етказилди, бунинг натижасида линияда ҳаракат тўхтатилди.